ТОШКЕНТ, 2 апр — Sputnik. Кеча АҚШда буюк Евгений Евтушенко вафот этди. Ўзбекистон халқ шоири Омон Матжон Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда, Буюк рус шоирининг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.
Омон Матжон айтишига қараганда, Евтушенко катта бир даврни қамраб олган гений бўлган. У ўз ортида жаҳон маданияти хазинасида кўплаб шеърлар, бадиий асарлар, фильмлар қолдирди.
“Биз у билан кўп йилллар давомида дўст бўлганмиз. Мен Переделкинода унинг уйида, у Тошкентга меникига меҳмонга бир неча марта келган. У менинг дўстим эди ҳам шоир сифатида менга улкан таъсир кўрсатди”, — деб эслайди шоир.
Омон Матжоннинг кўплаб шеърлари рус тилига таржима қилинган. Ўз навбатида у ҳам дўстининг шеърларини ўзбек тилига таржима қилган. Масалан, Евтушенконинг “Сантъягодаги кабутар” шеърий ҳикояси.
- Евтушенконинг вафоти ҳақида эшитганимда, у совға қилган уч томлик асарлар тўпламини токчадан олиб, буюк шоир ёзиб қолдирган хотира сўзларини қайта ўқиб чиқдим, дейди Омон Матжон, — "Настоящему поэту и моему другу Аману Матчану от Евгения Евтушенко".