Қутқарув операциясини шахсан назорат қилиш учун, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос, табиий офат юз берган Мокоа шаҳрига етиб келди. Мамлакат раҳбари Мокоа сел ювиб кетган шаҳар кўчаларида аҳоли билан мулоқотда бўлди.
Табиий офатга, узоқ давом этган ёмғир оқибатида Мокоа дарёсининг қирғоқдан чиқиб кетиши сабаб бўлган. 45 минг киши яшайдиган Мокоа шаҳри ҳозирча электр таъминотисиз қолмоқда. Табиий офатдан шаҳарнинг 17 тумани зарар кўрган.