ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. 31 март куни Андижон вилояти Шаҳрихон туман халқ депутатлари Кенгашининг сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Сессияда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятда олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг замирида аҳоли фаровонлиги, унинг яшаш тарзини юксалтириш масаласи ётгани ҳақида маъруза қилган.
Хабарга кўра, Шаҳрихон туман ҳокими Одилжон Солиев ишдан олиниб, унинг ўрнига шу вақтгача Пахтаобод туманини бошқариб келган Ҳикматулло Дадахонов тайинланган.
Дадахонов Ҳикматулло Ваҳобович 1976 йилда туғилган, 1998 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган.
1998 йилда Андижон вилояти Избоскан туманида чорвачилик бўлими ишчиси сифатида фаолиятини бошлаган Дадахонов 2009-2015 йилларда Жалақудуқ тумани ҳокими ўринбосари, 2015 йилдан бошлаб эса Пахтаобод тумани ҳокими сифатида фаолият кўрсатган.