ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларни "Афросиёб" электропоезди вагон кузатувчиси лавозимига ишга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди.
20 Март 2017, 12:02
Танлов шартларига кўра, иштирокчилар олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлиши, ўзбек, рус ва инглиз тилларини мукаммал билиши, бўйи 165 см.дан кам бўлмаслиги лозим.
Танловда қатнашиш истагида бўлганлар паспорт ва диплом нусхалари, 3х4 ҳажмдаги ҳамда
умумий кўриниши акс этган фотосуратни тақдим этишлари лозим.
Хабарда айтилишича, ҳужжатлар жорий йилнинг 1 апрель кунидан 30 апрель санасигача Тошкет шаҳар, Туркистон кўчаси 7-уйда қабул қилинади.