ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. 1-2 апрель кунлари Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчиликлар кузатилади, деб хабар бермоқда uz24.uz гидрометеорология маркази хабарига таяниб.
Шимолий ҳудудларда ёмғир қорга айланиши эҳтимоли бор. Шамолнинг тезлиги сониясига 17-22 метргача кучаяди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати кечаси —2…+3 ва кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳарорат кечаси +5…+10 ва кундузи +10…+15 даража илиқни ташкил этади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7…+12 даража ва кундузи +13…+18 даража илиқгача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳарорат кечаси +5…+10 даража ва кундузи +13…+18 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор.