ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикасининг Навоий вилоятига янги прокурор тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 30 мартдаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Хидир Саматович Каримов Навоий вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди.
У шунингдек мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб ҳам тасдиқланган.
Аввалроқ Жиззах, Самарқанд ҳамда Бухоро вилоятларига янги прокурорлар тайинланганди.