ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Москвадаги Шарқ музейи ҳовлисида анъанавий сумалак базми бўлиб ўтди.
Тадбирда Москва шаҳрида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар, турли диаспоралар вакиллари, Шарқ маданияти ва анъаналарига қизиқувчи маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Москвада таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар
© Sputnik / Стрингер
Сумалак базми албатта ўзбек миллий таоми паловсиз ўтмади.
Базм "Москва шаҳридаги ўзбек миллий-маданий автономияси" ҳудудий жамоатчилик ташкилоти томонидан ташкил қилинган бўлиб, ташкилот раҳбари Ҳабиб Абдуллаевнинг айтишича, бу йил тўртинчи бор ўтказилиши.
