ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Турин политехника университети талабалари кичик автобус ва поезд ишлаб чиқаришди, деб хабар қилмоқда Университет саҳифаси.
Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари маданият ва истироҳат боғлари техник бойитишга ёрдам беришди. Технопарк муҳандислари 4-босқич талабалари билан ҳамкорликда аттракцион учун 20 кишига мўлжалланган мини-автобус ҳамда локомотив ва 4 вагондан иборат поезд ишлаб чиқди.
Автобус ва локомотив қуввати 5,5 соатга етадиган аккумулятор батареяда ишлайди. Иккисининг ҳам кучи 900 ватт бўлиб, соатига 10 километр тезликка эга.