ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Илгарироқ Ўзбекистонда моддий-техник ва ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган 4 та академик лицей фаолияти тугатилиши ҳақида хабар берган эдик.
Тугатилаётган лицейлар рўйхати қуйидагича:
2. Самарқанд архитектура-қурилиш институти қошидаги №2 сонли академик лицей (ўқувчилар сони 173)
3. Самарқанд қишлоқ хўжалик институти қошидаги №2 сонли академик лицей (ўқувчилар сони 300)
4. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланиш институти қошидаги академик лицей (ўқувчилар сони 307)
Ушбу лицейлар янги ўқув йилидан бошлаб тугатилади. Яъни юқорида номлари келтириб ўтилган ўқув даргоҳларига 9-синф битирувчилари ўқишга қабул қилинмайди. Аммо 2016-2017 йилги ўқув йилида 1 ва 2 курсларни тамомлаган ўқувчилар битиргунларига қадар ўқишларини давом эттиришади, деб ёзган "Даракчи" нашри.