ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти 22-23 март санасида Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширган эди. Томонлар ўртасидаги музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликка доир 13 ҳужжат имзоланди.
Камилов интервью давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари учрашадиган бўлса, бунга нисбатан ОАВларда турли изоҳлар чиқишини айтиб ўтди.
"Буларни орасида, айниқса Ғарб давлатлари орасида чиққан комментарийлар шундан иборатки, худдики Қозоғистон ва Ўзбекистон орасида доимо қандайдир мусобақа бор. Энди бунга ҳеч қандай асос йўқ, нега деганда, мана бизни иқтисодларимиз бир-бирини тўлдиради, сиёсий соҳада бизни дунёқарашимиз, бизни муносабатларимиз — ҳаммаси бир-бирига яқин. Маданий-гуманитар алоқаларни олсангиз, мана кўп гапирамиз биз, тилимиз бир, динимиз бир, дилимиз бирдир, шуни учун қардошмиз. Шуни учун биз бир-биримизга жуда яқин халқлар бўламиз", — деди Камилов.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари президент Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи давомида Қўшма декларация, Абадий дўстлик шартномаси, стратегик шериклик шартномаси ҳамда умумий қиймати тахминан 1 млрдлик 90га яқин шартномалар имзоланганини таъкидлаб, бу жуда мустаҳкам асос бўлишини қайд этди.
Интервью тўлиқ шаклда вазирлик сайтида тақдим этилган.