Фуқаролар шикояти туфайли Молия вазирлигининг 39 ходими "ҳайфсан" олди

Oбуна бўлиш
2017 йил 20 март ҳолатига кўра, фуқаролардан ғазначилик ва нафақа, шунингдек, ойлик маоши ва тендер савдоларини ўтказиш билан боғлиқ саволлар бўйича Ишонч телефонларига жами 288 та мурожаат келиб тушган

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Молия вазирлигининг 39 нафар ходимига "ҳайфсан" берилди, деб хабар қилди "Новости Узбекистана" нашри.

2017 йил 20 март ҳолатига кўра, фуқаролардан ғазначилик ва нафақа, шунингдек, ойлик маоши ва тендер савдоларини ўтказиш билан боғлиқ саволлар бўйича Ишонч телефонларига жами 288 та мурожаат келиб тушган.

"Ушбу мурожаатлардан 285 таси (улардан 41 таси 2016 йилдаги мурожаатлар) ўрганилиб, 88 таси ёки 30,8 %и тасдиқланган. Уларни кўриб чиқиш доирасида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган 39 нафар масъул шахсга "ҳайфсан" берилди", — деб хабар қилади нашр.

Молия вазирлиги Бош назорат-кузатув бошқармаси маълум қилишича, шикоятларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, тўрт мурожаатга тегишли маълумотлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган, иккитаси бўйича эса юқори инстанциядаги шахслар хабардор қилинган.

Янгиликлар лентаси
0