ZiyoNET порталида мактаб ўқувчилари учун имтиҳон материаллари жойлаштирилди

© Sputnik / Evgeny Epanchintsev / Медиабанкка ўтишКонтрольная работа в школе
Контрольная работа в школе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Порталдаги материаллардан ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари эркин фойдаланишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. ZiyoNET порталида 2016-2017 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 4-9-синф ўқувчиларига мўлжалланган имтиҳон материаллари жойлаштирилди. Бу ҳақда UZINFOCOM компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази хабар берди.

"Кутубхона" бўлимида умумтаълим мактабларининг 4-9-синф ўқувчилари, қўшни давлатлар тилларида таълим олиб борилувчи мактабларнинг 4-5 ва 7-9-синф ўқувчилари ҳамда махсус мактаб-интернатлар ва имконияти чекланган ўқувчилар таълим олувчи мактабларнинг 9-10-синф ўқувчиларига мўлжалланган имтиҳон материаллари жойлаштирилган.

Порталдаги материаллардан ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари эркин фойдаланишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0