Ўзбекистонда 40та мобил-дорихоналар пайдо бўлади: улар "Дамас"ларда жойлашади

© podrobno.uzЎзбекистондаги "ғилдиракли-дорихона"
Ўзбекистондаги ғилдиракли-дорихона - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аҳолининг сифатли ва арзон дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мамлакатнинг энг олис регионларида "мобил-дорихоналар" фаолияти ишга туширилади

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистонга 40та янги мобил-дорихоналар пайдо бўлади, деб хабар қилди Подробно.уз.

Шприц ва дори - Sputnik Ўзбекистон
Россия заводи Ўзбекистонга дори еткизиб беради
Аҳолининг сифатли ва арзон дори воситаларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида мамлакатнинг энг олис регионларида "мобил-дорихоналар" фаолияти ишга туширилади.

Айнан шунинг учун, 2017 йилда "Дамас" русумли автомобилларда қўшимча яна 40та мобил-дорихоналар фаолиятини ташкил этиб, уларнинг умумий сонини 154тага еткашиш режалаштирилмоқда.

Айни вақтда, "Дори-дармон" акционерлик компанияси махсус ёритилган ISUZU изометрик автофургонларида 14та мобил-дорихона фаолиятини йўлга қўйган. Бундан ташқари, қўшимча тарзда "Дамас" русумидаги автомобилларда яна 100та мобил-дорихоналар ташкил этилади.

Янгиликлар лентаси
0