Янги келишув: Россияда иш вақтида майиб бўлган мигрантларга товон пули тўланади

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишМосква-Тошкент поезди йўловчилари
Москва-Тошкент поезди йўловчилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон Меҳнат вазирликлари ишлаб-чиқариш вақтида жабрланганларга тўлов тўлаш бўйича мониторинг ўтказиш тартибини имзолади

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. 28 март куни Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилин Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов билан Москвада музокаралар ўтказди, деб хабар қилди Россия Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати.

Миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ваколатхонасини очади
Учрашув доирасида томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасида 1994 йил 9 сентябрда имзоланган ишчиларга майиблик, касбий касаллик ёки уларнинг соғлиғига етган меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бошқа зарарлар учун товон пули олиш ҳуқуқларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимнинг ижро этилиши устидан мониторинг ўтказиш тартибини имзолади.

Максим Топилиннинг таъкидлашича, мониторинг жабрланганларга тўловлар ўз вақтида ҳисоблаб берилишини таъминлайди.

Икки мамлакат вазирлари Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон фуқароларини Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий жалб этиш ҳақидаги битим лойиҳасини муҳокама қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0