ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Жорий йилнинг 5 апрел санасидан бошлаб "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент-Лаҳор-Тошкент йўналиши бўйича парвозларни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот-хизмати хабар берди.
Парвозлар А320 лайнерида ҳафтанинг чоршанба ва пайшанба кунлари қуйидаги график асосида амалга оширилади:
Чоршанба: HY 463 Тошкент 10:30 – Лаҳор 12:50
HY 464 Лаҳор 23:55 – Тошкент 02:25 (пайшанба)
Пайшанба: HY 461 Тошкент 22:40 – Лаҳор 01:00 (жума)
HY 462 Лаҳор 10:15(жума) – Тошкент 12:45.
Чипталарни book.uzairways.com сайтида онлайн тарзда харид (ёки брон) қилиш мумкин.