ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий давлат кончилик институтига ташриф буюрди. Бу ерда Ауминзо-Амантой олтин конлари негизида Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-гидрометаллургия заводи қурилишининг бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти матбуот-хизмати.
Шавкат Мирзиёев янги гидрометаллургия заводи улкан иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Мирзиёев Ауминзо-Амантой олтин конларида ўзлаштиришни бошлаш учун рамзий тугмани босди. Тадбирни видеоконференция орқали Томди туманида, 5-гидрометаллургия заводи бунёд этиладиган ҳудудда кузатиб турган комбинат мутахассислари конни портлатди.
2017-2026-йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 лойиҳа амалга оширилади. Қиймати 3 миллиард 63 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳалар натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати 30 фоизга ортади. Қўшимча 31 мингга яқин иш ўрни яратилади.