Тошкент – Чимён йўлини кўчки босди

Oбуна бўлиш
2017 йилнинг 26-27 март кунлари “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” йўлининг 69-километрида кўчки содир бўлди.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Табиий офат Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани Учтерак қишлоғида Тошкент – Чимён трассасининг Ғазалкент бўлагида содир бўлди, ИИВ хабарига асосан.

26 март куни автомобил йўлига кенглиги 2 метр, узунлиги 15-20 метрли кўчки қулаб тушди. Воқеа натижасида ҳеч ким зарар кўрмади, аҳоли уй-жойига зарар етмади.

27 март куни яна бир кўчки содир бўлиши оқибатида унинг кенглиги 4,5  метрни, узунлиги 20 метрни ташкил қилди.

Айни дамда йўлда табиий офат оқибатларини бартараф қилиши ишлари олиб борилмоқда. Автомобил йўлининг 58 —71 км транспорт ҳаракати учун вақтинча беркитилган.

Янгиликлар лентаси
0