ТОШКЕНТ, 28 мар – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Новза” метроси ёнидаги кўприк қурилиш жараёнини кузатув камералари орқали шахсан кузатиб борган, деб хабар қилмоқда президентнинг Facebookдаги саҳифаси.
“Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган чорраҳадаги кўприк қурилиши жараёни, бошқа муҳим объектлар қатори, давлатимиз Раҳбари томонидан замонавий видеокузатув тизими орқали ҳам шаҳсан назоратга олинганди. Ушбу кўприк қурилиши жараёнининг қисқа видеокўриниши ҳавола этилмоқда”, — дейилган саҳифада.
Саҳифада хабар берилишига қараганда, бу Ўзбекистон президенти томонидан доимий равишда кузатиб борилаётган биринчи қурилиш объекти эмас.