ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ўзбекистон ҳамда Қатар миллий терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 саралаш учрашуви ниҳоясига етди.
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, Ўзбекитон термасининг ғалабаси билан якунланди.
Ўйинда ягона гол 66-дақиқада Одил Аҳмедов томонидан киритилди.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда 2-ўрин учун имкониятларни сақлаб қолди.
Биз ўзбекистонлик барча футбол ишқибозларини ғалаба билан табриклаймиз.
Ғалабалар бардавом бўлсин, Ўзбекистон!