Душанбеда Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтади

Oбуна бўлиш
Тадбир ташкилотчилари Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат палаталаридир

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Душанбе шаҳрида 17-21 апрель кунлари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тожикистон савдо-саноат палатаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кўргазма Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари кўмагида ўтказилади. Тадбир ташкилотчилари Тожикистон ва Ўзбекистон савдо-саноат палаталаридир.

Кўргазма-ярмаркани ўтказишдан мақсад Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи йиғилиши якунида эришилган келишувларни амалга ошириш, тенглик ва ўзаро манфаат принциплари асосида савдо-иқтисодий ҳамда илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этишдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0