Свердловск Наманганга замонавий техник ечимлар олиб келишга тайёр

© gubernator96.ruХайрулло Бозаров ва Евгений Куйвашев учрашуви
Хайрулло Бозаров ва Евгений Куйвашев учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
26-27 март кунлари Россиянинг Свердловск вилоятида Намаган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров бошчилигидаги делегациянинг расмий ташрифи бўлиб ўтмоқда.

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров Свердловск губернатори Евгений Куйвашев бил учрашиб икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишди.

Екатеринбург, Здание Мэрии. - Sputnik Ўзбекистон
Наманган Екатеринбург билан алоқаларини ривожлантирмоқда

«Россия Федерацияси Ўзбекистоннинг муҳим ва ишончли ҳамкори ҳисобланади. Шу боис ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликка алоҳида урғу бермоқдамиз. Бу ташриф — улкан имконият ва салоҳиятга эга бўлган Свердловск вилояти билан ҳамкорликни йўлга қўйишдаги биринчи қадамимиздир. Ўзаро савдо ҳажмини сезиларли равишда оширишдан манфаатдормиз. Турли соҳаларда — металлургиядан тортиб, қишлоқ хўжалигигича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрмиз», — таъкидлади Бозаров.

Евгений Куйвашевнинг фикрича, машинасозлик, энергетика, тогъ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, текстил саноати соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳамда Намаганда инфраструктурани ривожлантириш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг келажаги порлоқ.

«Свердловск вилояти Наманган вилоятида ишлаб турган корхоналар ва янги барпо этилаётган объектларда ишлаб чиқариш қувватини ошириш бўйича замонавий техник ечимлар таклиф этишга тайёр. Бизнинг ташкилотларимиз маҳсулотлари ҳам Ўзбекистон ҳукумати давлат дастурларини ҳаётга тадбиқ этишда асқотишига ишонаман. Ишонаманки, Сизнинг бугунги ташрифингиз икки томонлама ҳамкорликда янги уфқларни очади», — деди Свердловск вилояти раҳбари.

Шунингдек, Куйвашев Свердловск вилоятининг Ўзбекистон мева-сабзавоти ва полиз маҳсулотларига катта миқдорда эҳтиёжи борлигини таъкидлаб, бу борада Ўрта Урал бозорига ўзбек ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини импортини ошириш бўйича қулай механизм яратиш таклифини билдирди.

Хайрулло Бозаров Куйвашевнинг таклифини қўллаб-қувватлади ва Наманган Савдо-Саноат палатасининг Уралдаги ваколатхонаси очилиши бу борадаги биринчи қадам бўлишини таъкидлади. Шунингдек, ўзбек маҳсулотларини намойиш қилувчи шоу-румлар ташкил этиш Свердловск билан савдо алоқаларини янада кучайтириши умид билдирди.

Учрашувдан сўнг Евгений Куйвашев ва Хайрулло Бозаров ҳамкорлик ўрнатиш бўйича протокол имзоладилар. Ушбу ҳужжат орқали томонларнинг ҳамкорлик алоқалари доиралари белгиланди ҳамда унинг асосида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорлик келишувлари тайёрланишига келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0