Алоқабанк йўлдаги қоидабузарликлар учун жаримани уйдан тўлаш усулини йўлга қўйди

© Юрий Корсунцев / Газета.uzДорожное движение в Узбекистане
Дорожное движение в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда "AlPay" иловаси фойдаланувчилари йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида жорий қилинадиган жарималарни уйдан чиқмаган ҳолда ўз мобил телефонлари орқали тўлашлари мумкин

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. "Алоқабанк" АТ йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида келиб чиқадиган жарималарни тўлаш хизматини жорий қилди. Бу ҳақда банк ахборот хизмати хабар бермоқда.

Эндиликда "AlPay" иловаси фойдаланувчилари йўл ҳаракати қоидалари бузилиши оқибатида жорий қилинадиган жарималарни уйдан чиқмаган ҳолда ўз мобил телефонлари орқали тўлашлари мумкин.

Милиция ходими - Sputnik Ўзбекистон
Милиция жарима қилинган ҳайдовчилар учун махсус дастурни ишга туширмоқда

Бунинг учун "Хизматлар тўловлари" — "Давлат ва коммунал тўловлари" — "Жарималарни тўлаш" бўлимларига кириш талаб этилади. Сўнгра почтадан келган қарор рақамини ҳамда тўлов суммаси киритилади.

Маълумотлар текширилганидан кейин (жарима тури, қарор рақами ва бошқалар) ҳамда тўлов тасдиқланганидан сўнг жаримага тўловни амалга ошириш мумкин.

Тўловни бир мартадан бутунлай ёки қисман, "AlPay" мобил тизимига киритилган бир нечта пластик карталар орқали амалга ошириш мумкин бўлиб, тўловнинг энг кам миқдори 10 000 сўм.

Янгиликлар лентаси
0