ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайтидаги маълумотга кўра, 28 мартдан бошлаб 1 АҚШ долларининг қиймати 3595,02 сўм этиб белгиланди.
Бу ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 46,91 сўмга ортиқроқдир.
1 евро эса 3883,95 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 82,37 сўмга ошган.
Валюталар қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валютани ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.