ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Сингапурда ўзбекистонлик боксчи Қудратилло Абдуқаҳҳоров зимбабвелик Чарлз Манючини мағлуб этиб, WBC Silver чемпионлик камарини қўлга киритди.
Ушбу жангни африкалик боксчи ўзига хос тарзда бошлаб, рақибининг устидан калака қилишга ҳаракат қилди. Бунга жазо сифатида эса Қудратилло Абдуқаҳҳоров уни 1-раунддаёқ рингга қулатди.
Эслатиб ўтамиз, Қудратилло бунга қадар 10та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этган.