ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик таниқли хонанда Севара Назархон ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида оилавий суратини эълон қилди ва илк бор қизининг юзини кўрсатди.
Бунгача хонанда қизалоқнинг орқа ёки ён томондан, тепадан олинган суратлари билан бўлишар эди. Олд томондан олинган суратларда ҳам Севара қизининг юзини беркитишга уринарди.
Бу янгиликдан хонанданинг муҳлислари ниҳоятда хурсанд бўлишди. Кўпчилик мухлислар оилага бахт тилаш бирга она ва қизнинг бир-бирига жуда ўхшашини ёзишган.