Тошкент ахборот технологиялари университетида "ақлли аудитория" иш бошлади

© ccitt.uzИнтеллектуальный класс открылся в ТУИТ
Интеллектуальный класс открылся в ТУИТ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур "Smart Classroom", яъни "ақлли аудитория" ZTE дастурий таъминоти, электрон дисплей, электрон доска ва планшетлардан фойдаланиб, талабалар иқтидори ривожланишини кузатишга ҳамда талабалар билимларини текширишга ёрдам беради

ТОШКЕНТ, 27 мар — Sputnik. Тошкент ахборот технологиялари университетида Хитойнинг ZTE корпорацияси ҳомийлигида ташкил этилган "ақлли ўқув хонаси" очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур "Smart Classroom", яъни "ақлли аудитория" тизими ZTE дастурий таъминоти, электрон дисплей, электрон доска ва планшетлардан фойдаланиб, талабалар иқтидори ривожланишини кузатишга ҳамда талабалар билимларини баҳолаш учун ҳар бир талабага алоҳида тест ёки бутун гуруҳни тест назоратидан ўтказиб текширишга ёрдам беради.

Тошкентда ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги бошланди

Ҳар бир дарс серверга ёзилади, бу эса талабалар ва ўқитувчиларга ҳар қандай қурилмадан фойдаланган ҳолда маърузани кўриб чиқишга имконият яратади.

Электрон кутубхона имкониятлари туфайли талабалар китоблардан масофадан туриб фойдаланиши мумкин, бу эса ўқув қўлланмалар тақсимланишини анча тезлаштиради.

Масофавий таълим тизими ўқитувчиларга интеллектуал аудиториядан чиқмасдан талабаларни масофадан ўқитишга ҳамда чет эл университетлари профессор-ўқитувчилари билан алоқалар ўрнатишга имкон беради.

ZTE корпорацияси Ўзбекистонда 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида иш олиб боради. Компания иштирокида ишлаб чиқариш бўйича бир неча қўшма корхоналар ва турли соҳаларда кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилган.

Янгиликлар лентаси
0