ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Буюк Британия Ғарбида содир бўлган кучли портлаш, газ оқиб кетиши ёки ёнғин натижасида содир бўлган бўлиши мумкин.
Маҳалий "Тез ёрдам" хизмати хабарига кўра жароҳатланганлар сони 32 кишини ташкил қилган.
"Вирралда содир бўлган нохуш ҳодиса ҳақида: 30 киши енгил жароҳат олган, икки киши оғир аҳволда касалхонага ётқизилган", — дейилган тиббиёт хизмати хабарида.
Here's a close up of the scene pic.twitter.com/100ABq3wM0
— Josh Parry (@JoshParryECHO) 26 марта 2017 г.
Портлаш якшанба куни, Буюк Британия ғарбида, Мерсисайд графлигида жойлашган Виррал (Wirral) аҳоли пунктида содир бўлган. Яқн атрофда яшайдиган аҳоли эвакуация қилинган.