ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. АҚШ армияси қўмондони генерал Жон Николсон НАТО раҳбариятидан Афғонистонга яна 5000 нафар аскарлар юбориш учун рухсат олмоқчи, деб хабар қилади Sunday Times.
Ушбу ташаббус Пентагон раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва 2017 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган, НАТО мамлакатлари Мудофаа вазирлари учрашувида муҳокама қилиниши режалаштирилган.
"Биз Афғонистондан чиқиб кета олмаймиз. Бу ерда 11 сентябрда террорчилик билан уруш бошланган. Агар биз бу ерда мағлубиятга учрасак, бу бутун дунёдаги террорчиларни хурсанд қилган бўлар эди ва улар байроқлари остига янада кўпроқ одам тўпланган бўлар эди ҳамда биз ушбу ҳудуддан Европага мигрантлар сони ошиши гувоҳи бўлар эдик", — деди генерал нашрга берган хабарида.
АҚШ генерали айтишига қараганда, айни дамда "Афғонистон ҳукумати мамлакат аҳолисининг 62% ни ва ҳудудининг 57 %ни назорат қилмоқда".
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб НАТОнинг "Қатъий ёрдам" номли ноҳарбий (тинч) миссияси давом этмоқда. Мамлакатда ҳозир 12 мингга яқин НАТО вакиллари бор. Уларнинг асосий вазифаси мамлакат ҳукуматини ўқитиш ва уларга керакли маслаҳатлар беришдир.