ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Конго Демократик Республикасида бир гуруҳ қуролланган шахслар маҳаллий полициячиларга ҳужум қилиб, 40 нафар полициячини бошидан жудо қилган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Нашр хабарига кўра, Камуина Нсапу жангарилар уюшмаси жангарилари ҳужумни жума куни амалга оширган.
Улар полициячиларнинг қуролларини ўғирлаб, уларга тегишли автомобилларни олиб қочганлиги хабар қилинмоқда.