ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Россия бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмайди, шу жумладан сайловолди жараёнларга ҳам, деб баёнот қилган Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА Новости хабари асосида.
"Биз бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаймиз, шу жумладан сайловларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш жараёнларига ҳам. Оммавий ахборот воситаларида бизнинг сайлов жараёнларига, хусусан, Франция ва Германиядаги жараёнларга таъсир ўтказганимиз ҳақида тўқиб ёзилган мақолаларни ўқиш мен учун ҳайратланарли. Улар мутлақо уйдирмадан иборат, аҳмоқона хабарлардир", — деган Россия вазири Бош штаб академиясида қилган чиқиши давомида.