Шавкат Мирзиёев пойтахтдаги янги йўл ўтказгич лойиҳаси билан танишди

© ИА "Жахон"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миробод туманидаги қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилаётган кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчаси туташган жойдаги йўл ўтказгични қуриш ҳамда реконструкция қилиш лойиҳаси билан танишди, деб хабар қилди "Подробно.уз".

Миробод туманидаги қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилаётган кўприкнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинади. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан қурилади. Кўприкнинг икки томонида пиёдалар йўлакчаси қурилиб, тунги ёритгичлар ўрнатилади. Бу ишлар ҳайдовчи ва йўловчиларга катта қулайлик яратиш баробарида кўприкнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражасини оширади.

Президент замонавий кўприклар қуриш, йўлларни замон талабларига мослаштириш аҳолига қулайлик яратиш, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Кўприк остидан ўтувчи темир йўл атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0