Тошшаҳартрансхизмат пойтахтлик ҳайдовчиларга "Кўза кунида синишини" эслатиб қўйди

Oбуна бўлиш
"Нима учундир айрим шаҳар йўловчи ташиш транспорти автокорхоналари ҳайдовчилари бу ҳақиқатни унутиб қўйишмоқда...", - деб ёзган компания ўз расмий сайтида

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Йўловчи ташиш соҳасида раҳбарлик ва хўжалик бошқарувни амалга оширувчи ташкилот — "Тошшаҳартрансхизмат" иш вақтида уяли телефондан бемалол фойдаланадиган ҳайдовчиларни "кўза кунида синиши" ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин ижтимоий тармоқларда пойтахтлик автобус ҳайдовчиларининг иш вақтида мобил телефондан фойдаланишлари ва ҳатто рул вақтида газета ўқиб кетишлари тасвирланган фотосуратлар тарқалган эди.

Шу боис, компания ана шундай ҳайдовчиларга ўз мурожаатини эълон қилди.

Тошкент автобуси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент автобус ҳайдовчиларини хушмуомалаликка ўргатишади
"Халқимизда "Кўза кундамас, кунида синади" деган пурҳикмат нақл бор. Ҳикмат маъноси унинг мазмунидан аён бўлиб турганидек, кўза ҳар куни синмайди, баъзида синиши мумкин. Ушбу ҳикмат мағзини чуқур англаган инсон доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиш, тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишга интилади. Айниқса, бугунги шиддаткор, ахборот-коммуникасия технологиялари жадал ривожланган даврда. Аммо нима учундир айрим шаҳар йўловчи ташиш транспорти автокорхоналари ҳайдовчилари бу ҳақиқатни унутиб қўйишмоқда.

Йўл ҳаракати қоидалари талабларида автотранспорт ҳаракат вақтида ҳайдовчини чалғитувчи ҳар қандай воситадан фойдаланиш таъқиқланади. Хусусан, автоулов ҳаракат вақтида телефонда гаплашиш ҳам Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс бўйича жаримага сабаб бўлади. Буни ҳар бир ҳайдовчи яхши билади, албатта.

Лекин, айримлар йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими назаридан қочиб, телефонда гаплашишни канда қилмайди. Шахсий автоулов эгаси энгил машинада телефонда сўзлашиши жамоатчилик эътиборига тушмаса-да, жамоат транспорти ҳайдовчисининг ҳар бир ҳаракати йўловчилар диққат ва назаридан четда қолмайди. Чунки, ҳайдовчининг лаҳзалик чалғиши қандай мудҳиш ҳодисаларга сабаб бўлиши барчамизга кундек аён", — дейилган компания хабарида.

Янгиликлар лентаси
0