Элчи Путин ва Мирзиёев нималарни муҳокама қилишларини айтди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи чоғида қандай масалалар муҳокама қилиниши ҳақида айтди

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон етакчисининг Москвага ташрифи чоғида президентлар савдо-иқтисодий масалалар ҳамда таълим, тиббиёт ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Владимир Тюрденев Sputnik Ўзбекистонга берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.

Россиянинг Тошкентдаги дипломатик миссияси раҳбарининг айтишича, Шавкат Мирзиёевнинг Россияга амалга оширадиган ташрифига жуда катта эътибор қаратилмоқда ва ушбу ташриф икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришига умид қилинмоқда.

"Асосий йўналишлардан бири савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат бўлади. Гап инвестицион ҳамкорлик турларини кенгайтириш, талаб юқори бўлган маҳсулотларни етказиб беришни ошириш, саноат ва бошқа соҳалардаги йирик қўшма лойиҳалар, икки мамлакат хўжалик субъектлари ўртасида шартномалар тузиш ҳақида боради", — деди дипломат.

Сергей Лавров и Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Лавров билан Мирзиёев ташрифини муҳокама қилди

Бундан ташқари, деди Тюрденев, томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутишмоқда. Москвада яқинда бўлиб ўтган MITT-2017 кўргазмасининг давоми сифатида манфаатдор муассасалар ўзаро туризм оқимини оширишга хизмат қилувчи тегишли келишувни имзолайдилар.

"Шунингдек, Ўзбекистон томони таълим ва тиббиёт соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурмоқда. Россия вазирлик, муассаса ва идоралари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мавжуд имкониятларни ишга солишга киришишган", — деди Россия элчиси.

Айни пайтда Ўзбекистон товар айланмасининг бешдан бир қисми Россия улушига тўғри келади, Россиянинг республикага киритган инвестициялари ҳажми эса кейинги 5 йилда 6 миллиард доллардан ошди.

Янгиликлар лентаси
0