Тошкентда 200га яқин киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда

© Flickr / Peretz PartenskyУзбекская милиция на границе
Узбекская милиция на границе - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг январь-февраль ойлари давомида пойтахтда 16 кишининг йўқолиши қайд этилган бўлиб, улардан 7 нафари топилган

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Бугунги кунда пойтахтнинг 196 нафар аҳолиси бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Тошкент шаҳар ИИББ маълумотларига кўра, ўтган йили бу рақам 226 кишини ташкил этган.

"Шу йилнинг январь-февраль ойлари давомида пойтахтда 16 кишининг йўқолиши қайд этилган бўлиб, улардан 7 нафари топилган. Таҳлилларнинг кўрсатишича, йўқолиб қолишнинг сабаблари турлича. Масалан, ўсмирлар йўқолиб қолишига уларнинг ота-оналари билан келишолмаслиги сабаб бўлади: телефон олиб беришмайди, бирор базмга боргани қўйишмайди. Ўтиш ёшидаги ўсмир таъсирчанлиги боис уйидан қочиб кетади", — дея изоҳ берди ИИББ матбуот хизмати.

Задержание преступника - Sputnik Ўзбекистон
Жангари фильмлардагидек: Тошкентда бизнесменни ўғирлашга уринишди

Суҳбатдошнинг айтишича, ҳозирда қарияларнинг йўқолиб қолиш ҳолатлари кўп учрамоқда. Баъзан қариялар ҳам ўсмирлар каби уйидан аразлаб чиқиб кетишади. Қарияларнинг йўқолиб қолишига кўпинча хотира заифлиги сабаб бўлади. Баъзида эса кўчада кетаётиб кутилмаганда саломатлиги ёмонлашиб касалхонага тушиб қолишади. Бундай ҳолатларда улар тез орада топилади. Афсуски, кўчада вафот этиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Манбанинг сўзларига кўра, шантаж ва товламачилик мақсадида одам ўғирлаш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Мисол учун, яқиндагина Тошкентда пул ундириш мақсадида тадбиркорни ўғирлаб кетишиб, ундан 200 минг доллар талаб қилишди.

Янгиликлар лентаси
0