Мирзиёев: Қозоғистон бизнинг энг яқин ишончли қўшнимиз

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ҳам юқори баҳолади

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг БМТ хавфсизлик кенгашидаги икки йиллик аъзолик даврида афғон муаммосини ҳал қилиш бўйича чоралар қабул қилинишига ишонч билдирди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.

"Бу Сизларнинг саъй-ҳаракатингиз, Сизларнинг ташаббусингиздир ва Ўзбекистон буларнинг барчасини доимо қўллаб-қувватлайди… Афғонистондаги барқарорлик, тинчлик бизнинг минтақамиз, айниқса Қозоғистон ва Ўзбекистон учун жудма муҳим", — деди Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ҳам юқори баҳолади.

Президент Казахстана Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев: бугун деярли миллиард долларлик шартномалар имзоланиши кутилмоқда

"Мамлакатларимиз ўртасида илк марта савдо-иқтисодий алоқалар мутлақо янги даражага кўтарилди: бугунги форумда Ўзбекистондан 250 нафар тадбиркор қатнашади. Сиз айтганингиздек, қарийб бир миллиард долларлик шартномалар имзоланади", — деб таъкидлади Ўзбекистон етакчиси.

У шунингдек, қисқа муддат ичида ҳудудий ҳамкорликка катта эътибор қаратилганини қайд этиб ўтди: Қозоғистоннинг уч вилояти раҳбарлари Ўзбекистонга делегациялари билан ташриф буюришди, Ўзбекистондаги вилоятлар ҳокимлари Қозоғистонда бўлиб қайтишди.

"Сиз бизнинг биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич билан ушбу кўприкка асос солдингиз ва бу кўприк мустаҳкамланиб боради. Нурсултон Абишевич, биз Қозоғистонга ҳар доим энг яқин ишончли қўшни сифатида қараймиз", — деди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёевнинг ушбу ташрифи Қозоғистонга давлат раҳбари сифатидаги илк ташрифидир. Ташриф давомида давлат раҳбарлари ҳамда вазирликлар даражасидаги қатор ҳужжатлар имзоланади.

Янгиликлар лентаси
0