Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш 50 %га камайди

© Газета.uzGM Uzbekistan автомобил заводи
GM Uzbekistan автомобил заводи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Умумжаҳон автомобил ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси (OICA) дунё мамлакатларида 2016 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони ҳақида маълумот эълон қилди.

ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. OICA маълумотларига кўра, ўтган йил давомида Ўзбекистонда 88 152 та автомобил ишлаб чиқарилган. Бу 2015 йилга нисбатан 52,5 %га кам.

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобилларнинг асосий  "истеъмолчиси" бўлган Россияда 2014 йилда юз берган иқтисодий танглик, бу ерда автомобиллар савдоси кескин камайишига олиб келди.

Женерал Моторс завод конвейери - Sputnik Ўзбекистон
Россияда олтита автомобил заводи ёпилиши мумкин

2014 йилда Ўзбекистонда 245 660 та автомобил ишлаб чиқарилган бўлса, 2015 йилда 185400 та атвомобил ишлаб чиқарилди. Бу 2014 йилга қараганда 24,5% га кам.  

Эслатиб ўтамиз, автомобил ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон МДҲ мамалкатлари орасида иккинчи ўринда туради. Россияда 2016 йилда 1,3 млн дона автомобил ишлаб чиқарилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқариш бўйича  Голландия, Финляндия, Миср, Сербия ва  Украина каби мамалкатлардан олдинда.

Янгиликлар лентаси
0