ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. 2018 йилги Жаҳон Чемпионатининг саралов ўйинларининг учинчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Сурияга 1:0 ҳисобида ютқизди.
Ўйин Малайзиянинг Малакка шаҳридаги "Ханг жебат" стадионида бўлиб ўтди.Ўйиндаги ягона голни 90 минутда Сурия ярим ҳимоячиси Омар Хрибин жарима тўпи орқали амалга оширди.
FULL-TIME | Omar Kharbin’s stoppage-time penalty gives Syria all three points! #RoadToRussia #WCQ2018 #SYRvUZB pic.twitter.com/Jf06oN5vJO
— The-AFC.com (@theafcdotcom) 23 марта 2017 г.
Ўзбекистонниг рақиби Жанубий Корея, саралаш ўйинида Хитойга бой берди. А гуруҳида биринчи ўринда бўлган Эрон ва охирги ўриндаги Қатар жамоалари бугун 21:00 да учрашади.
Бугунги ўйин натижаларига қарамасдан Ўзбекистон жамоаси гуруҳда учинчи ўринда қолмоқда. Олдинда Эрон ва Жанубий Корея жамоалари.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 қоидаларига кўра, ҳар бир гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринни олган жамоалар ЖЧнинг финал бўлимига чиқади. Учинчи ўрин эгаллаган терма жамоалар эса "уйда ва меҳмонда" тартибида ўзаро учрашувлар ўтказишади. Икки учрашув бўйича ғолиб бўлган жамоа КОНКАКАФ жамоалари билан плей-офф ўуинларида иштирок этади.
Ўзбекистон термасининг кейинги ўйини 28 март куни Қатарга қарши Тошкентда бўлиб ўтади.