ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Опа-сингил 26 ёшли Марьям ва 22 ёшли Тамилла Дадашевалар Москвада, нархи 7 миллион бўлган Ferrari сотиб олиш вақти, ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда Коммерсант нашри.
Хабарда айтилишига кўра, Дадашевалар Сбербанкнинг кичик бизнес ва юридик шахслар билан ишлаш бўлимида ишлаган. Воқеадан бир неча кун олдин улар мижозларнинг бирининг ҳисоб рақамидан 40 млн рубл маблағни сохта фирмалар ҳисоб рақамига ўтказиб нақд пулга айлантириб олишган. Пул қўлга тегиши билан, Ferrari автосалонига йўл олишган.
Хабарда айтилишига кўра, Марьям шундай машина ҳақида бир йилдан бери орзу қилган экан. У Дубайда, Ferrrari ёнида тушган суратини Instagramда жойлаштириб, "менга шуни совға қилинглар" деб ёзган.
Тергов қўмитаси хабарига кўра, опа-сингил Дадашевалар бир неча сохта фирмалар орқали 4 миллиард рубл ўғирлашни режалаштиришган. Айни дамда пул ўмаришнинг ушбу услубини ким ўйлаб топгани ва уларнинг шериклари бўлганми ёки йўқлиги аниқланмоқда.
Тергов давомида опа-сингиллар қамоққа олинмаслиги ва ўй-ҳибсида бўлиши хабар қилинмоқда.