ТОШКЕНТ, 23 мар — Sputnik. Қозонда "Ўзбекистон гўзали" гўзаллик ва истеъдод танловининг финал босқичи бўлиб ўтди. Финал Наврўз байрами арафасида Татаристон халқлар дўстлиги саройида ўтказилди, деб хабар бермоқда "Татар-информ" ахборот агентлиги.
"Ўзбекистон гўзали-2017" унвонига эришиш учун Татаристонда яшовчи ўзбек қизлари беллашдилар. Саралаш босқичларидан ўтган олти ғолиба финалга чиқди.
Камилла Юлдашева "Жозибали гўзал", Динара Хабибуллина "Латофатли гўзал", Замира Фозилова "Фусункор гўзал", Кумушой Маҳмудова "Зукко гўзал", Динара Малюкова "Истеъдодли гўзал" номинацияларида ғолиб деб топилди. "Томошабинлар эътирофи учун мукофот" Асия Содиқовага насиб этди.
Гран-при, Ўзбекистонга саёҳат йўлланмаси ҳамда "Жаҳон дурдонаси-2017" халқаро талабалар гўзаллик ва истеъдод танловида иштирок этиш ҳуқуқини Асия Содиқова қўлга киритди.
Унинг сўзларига кўра, ўтказилган тадбир шунчаки танлов эмас. Танлов Ўзбекистон маданияти ва анъаналарини намойиш этиш имкониятини беради.
Ушбу танлов Қозонда иккинчи бор ўтказилиши. Уни Татаристондаги ўзбеклар миллий маданий автономияси ва "Татаристондаги Ўзбекистон Республикаси ёшлари" жамоатчилик ташкилоти ўтказди.