ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. 21 март куни пойтахтнинг Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида аёл киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Йўл-транспорт ҳодисаси Бодомзор кўчасидаги "Мусаффо" кафеси қаршисида юз берган. "Нексия" автомашинасининг 30 ёшли ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборган. Жабрланганлар 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб кетилган. Пиёдалардан бири — аёл киши олган тан жароҳатлари сабабли вафот этди.
"Нексия" автомобили Қашқадарё вилоятида рўйхатдан ўтган. Ҳайдовчининг ўзи эса Тошкентнинг Учтепа туманида рўйхатда туради.
Ушбу ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.