ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов World Series Boxing мусобақасининг Twitterдаги аккаунтида ўтказилаётган ҳафтанинг энг яхши боксчисини аниқлаш бўйича овоз бериш жараёнида етакчилик қилмоқда.
Ўзбекистонлик боксчи 87% овоз тўплаган, колумбиялик Хуан Карлос Коррильо 7, қозоғистонлик Зокир Сафиуллин эса 6% овоз тўплашган.
Time to vote for the #StingSports #BoxeroftheWeek 7 🥊🥊🥊#WSB7 @StingSportsInt @Uzb_Boks_Fanat @HeroicosCol @astanaarlanskz
— World Series Boxing (@WSB_Boxing) 20 марта 2017 г.
Олимпиада-2016нинг кумуш медали соҳиби Шаҳрам Ғиёсов 18 март куни Тошкентда бўлиб ўтган The World Series Boxing бутунжаҳон бокс сериясининг VII мавсумида Uzbek Tigers жамоаси таркибида муваффақиятли иштирок этди.
Ғиёсов Хитойнинг China Dragons жамоаси аъзоси Вей Лиуни 3:0 ҳисобида енгди.
Ярим профессионал бокс лигаси (The World Series Boxing ёки WSB) — халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси назорати остидаги ассоциация ҳисобланади. У ҳаваскор боксдан ҳимоя воситаларисиз жанг ўтказиши билан ажралиб туради. Шунингдек, унинг қатнашчилари профессионал боксда ҳам иштирок этиб пул ишлашлари мумкин. Лекин улар ҳаваскор мақомида бўлганликлари учун Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқига эга бўладилар.