Тошкентлик фирибгар аёл 20 минг $ билан қўлга тушди

Oбуна бўлиш
Ҳуқуқни сақлаш органлари Тошкент юридик университетига киритиб қўйиш учун 20 минг пора олаётган фирибгар аёлни қўлга олди.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Солиқ, валюта ва жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш департаменти, Тошкентлик фирибгар аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

МХХ оператив ходимлари олдин бир неча бор судланган, 52 ёшли Гўзалхон Содиқовани, 20 минг доллар олиш вақти Тошкент қаҳвахоналаридан бирида ҳибсга олишди.

Ушбу пул Тошкент давлат юридик университетига киритиб қўйиш учун талаб қилинган. Ҳибсга олинган аёл айтишига қараганда пулнинг бир қисми Ўзбекистон Олий ва Ўрта таълим вазирлиги раҳбариятига “узатилиши” керак бўлган.

“Содиқова “мижозлар” бошини ўзига хос услубда айлантирган. Бунинг учун у энг қиммат бутикларда кийинган ва қадди-қоматини яхши сақлаб юришга ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам у тезда фуқаролар ишончига кириб олиш имконига эга бўлган”, — деди ҳуқуқни сақлаш органлари вакили.

Ҳозир Бош прокуратура ушбу иш юзасидан тергов ишлари олиб бормоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0