Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга ташрифини бошламоқда

© AFP 2023 / VIKTOR DRACHEVШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 22 март кун расмий ташриф билан Қозоғистонга йўл олади

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Томонлар қатор икки томонлама ҳужжатлар ва тижорий битимларни имзолашни режалаштиришган. Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари муҳокама этилади.

Ўзбекистон Президенти матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу ташриф якунларига кўра, икки томонлама давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро мазмунга эга бўлган кўплаб ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган. Бу ўзбек-қозоқ ҳамкорлигини янги даражага олиб чиқиши керак.

Чегара ўтказиш пункти - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқаролари учун чегарадан ўтиш соддалаштирилади
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари давлат раҳбарларининг эътиборидан четда қолмайди.

"Давлат раҳбаримизнинг Остонага сафари доирасида Ўзбекистоннинг миллий саноат кўргазмасини ташкил этиш ва икки мамлакат ишбилармон доираларининг қўшма бизнес-форумини ўтказиш режалаштирилган", — дейилади матбуот хизмати хабарида.
"Ўзбек делегацияси таркибида иқтисодиётнинг енгил, озиқ-овқат, электротехника саноати, машинасозлик, кимё, тоғ-кон ва нефтгаз саноати вакиллари бўлади".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон давлат раҳбари Қозоғистонга ташрифи арафасида "Казинформ" давлат ахборот агентлигига ўзининг илк интервьюсини берган. Мирзиёевнинг қайд этишича, Қозоғистон Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Бироқ, икки мамлакат кўплаб салоҳиятларидан фойдаланмаяпти.

Ўзбекистон томонининг статистика маълумотларига кўра, 2016 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 2 млрд доллардан ошган, 2017 йилда бу рақамни 2,5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0