ТОШКЕНТ, 22 мар – Sputnik. Яқинда Москва вилоятидаги Ступино шаҳрида Россияда 3d принтер ёрдамида қурилган биринчи бино битказилди.
Қизиғи шундаки, 3d принтер ушбу бинонинг асосий каркасини, яъни пойдевори ва деворлари қурилишига бор-йўғи 20 соат вақт сарфлаган. Қолган вақт бино томи ва унинг ички ва ташқи пардоз ишларига сарфланган.
Apis Cor 3d принтери бир юк машинасига юкланиши ва исталган қурилиш майдонига олиб борилиши мумкин. Принтер ишлашини 2 киши назорат қилади. Принтер қуррадиган бино майдони 132 метр квадратгача бўлиши мумкин.
Apis Cor 3d принтер – компания томонидан яратилган махсус енгил бетон аралашмасида ишлайди. Ушбу аралашма бугунги кунда қурилишда қўлланиладиган қоришмалардан иборат. У юмшоқ ва тез қотади. Ташқи муҳит ҳаво ҳароратига қараб қоришма таркиби ҳам ўзгариши мумкин.
Компания ҳисоб-китобига кўра, 3d принтердан фойдаланиш қурилиш харажатлари жиддий иқтисод қилиш имконини яратади: Пойдевор ишлари – 15 %, ички ва ташқи пардозлаш ишлари – 60 %, логистика – 20 – 30%, бино каркаси қурилиши – 25 %, коммуникациялар – 20 %.
АҚШ, Европа ва Хитойда 2000 йиллардан бошлаб 3d технологиялардан қурилиш соҳасида фойдаланишга уринишлар бўлмоқда, лекин Apis Cor дунёда биринчи бўлиб бинони “ичидан қуриш” технологиясини ишлаб чиқди.
Бугунги кунда Apis Cor уч қаватгача бўлган биноларни “чоп этиши мумкин”.
Россия Олий Иқтисодиёт мактаби Apis Cor 3d принтер ишлаб чиқариш компаниясини 2016 йилда бошланган энг яхши бизнес (start up) деб тан олди.