“УзТюменьстрой” ишчилардан 14 млн қарздор бўлди

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишРаботы по по ремонту автомобильной трассы
Работы по по ремонту автомобильной трассы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ханты-Мансийск автоном округида фаолият юритаётган "Узтюменьстрой" қурилиш трести 107 нафар ходимларига ойлик тўламаганликда гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Россиянинг Ханты-Мансийск автоном округидаги Югра шаҳрида фаолият юритаётган ёпиқ акциядорлик жамияти йўл қурилиш трести "Узтюменьстрой" бош директори устидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни сақлаш органлари хабарига кўра, гумон қилинаётган шахс корхонанинг 107 нафар ишчисига 2016 йилнинг июл ойидан сентябрь ойига қадар ойлик тўламаган. Натижада 14 миллион рубл қарз пайдо бўлган.

Айни дамда бўлиб ўтган ишнинг барча тафсилотларини текширмоқда. Ханты-Мансийск Тергов қўмитаси ишчилар ҳуқуқларини тиклаш ва пайдо бўлган қарзни тўлиқ қоплаш чораларини кўрмоқда, деб хабар қилади Тергов қўмитасининг матбуот хизмати.  

Очиқ манбаалардаги маълумотларга кўра, ЗАО ДСГ “УзТюменьстрой”, “Ўзавтойўл” концернининг 100-чи шўъба корхонасидир. Корхонада 200га яқин ишчи ишлайди. 2015 йил натижаларига кўра корхона 103 млн рубл  даромад олган. Айни дамда корхона банкротлик арафасида.

Тергов қўмитаси барча фуқароларга уларнинг маоши вақтида ёки умуман тўланмаган ҳолларда Давлат Меҳнат қўмитасига ёки прокуратурага мурожаат қилишларини сўрайди. Агар ойлик 2 ойдан узоқ муддат давомида тўланмаса – Тергов қўмитаси органларига мурожаат қилиш керак бўлади.

Янгиликлар лентаси
0