ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Ҳомиладорлигини барчадан яширган 28 ёшли Екатерина исмли аёл 19 сентябрь куни кўчага сайр қилиш учун чиққан. Бироздан сўнг, тўлғоқ бошланиб, аёлда сув кетиш ҳолати кузатилган.
Ҳожатхона анжоми ичидан янги туғилган қизалоқни олгач, Екатерина қўрққанидан болани полиэтилен целофанга солиб, квартира ташқарисидаги чиқинди қувурининг ичига ташлаб юборади. Айбланувчи аёл ўз қилмишини стресс ҳолатида содир этгани билан изоҳлаган.
7-қаватдан чиқинди қувури бўйлаб полиэтилен целофан пакетида тушган қизалоқ тирик қолган. Айни вақтда уни жиноятчи аёлнинг бувиси ва синглиси катта қилмоқда.
Екатерина аввал судланмаган. Бунинг устига вояга етмаган бошқа фарзанди ҳам бор. Суд унга ҳукм чиқараётган вақтда ушбу омиллар билан бирга, унинг оғир жиноят содир этганини ҳам ҳисобга олди.
Бундай жиноят учун 25 йилгача қамоқ жазоси берилади. Суд жараёнида прокурар аёлга 15 йил беришни сўради. Бироқ у 12 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади Қалампир нашри.