Наврўзда Тошкент марказида транспорт ҳаракати чекланади

© СтрингерРабота сотрудников милиции Узбекистана
Работа сотрудников милиции Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳаракат чекланадиган кўчалар сони ҳозирча иккита: Лабзак ва Қорасарой, лекин керак бўлса бошқа кўчалар ҳам беркитилиши мумкин экан.

 

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати аҳолини Наврўз байрамида режалаштирилган халқ сайллари муносабати билан, Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракатини вақтинча чеклади.

“Жумладан, 19 март куни кеч соат 21-00 дан то байрам тадбирлари тугагунига қадар Лабзак кўчасининг Зулфияхоним кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисмида, Қорасарой кўчасининг Абдулла Қодирий кўчасидан Нурафшон кўчасигача бўлган қисмида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади”, — дейилган ЙҲХ хизмати хабарида.

Шунингдек, муассаса маданият ва истироҳот боғлари, оромгоҳлар ва бошқа кўчаларда ҳам вазият тақазо этганда транспорт воситаларининг қатнови вақтинча тўхтатилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди ва ҳайдовчилардан ЙҲХ инспекторлари кўрсатган йўналишда ҳаракат қилиб, байрам хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссаларини қўшишга чақирди.

 

 

Янгиликлар лентаси
0