Ўзбек йўлбарслари Хитой аждарларига заррача имкон бермади

© WSBБокс: Uzbek tigers vs China dragons
Бокс: Uzbek tigers vs China dragons - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Uzbek Tigers" бокс жамоаси "China Dragons" жамоаси устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Тошкентда шанба куни бўлиб ўтган Умумжаҳон бокс серияси (WSB) VII сезон мусобақаларида "Uzbek Tigers" бокс жамоаси "China Dragons" жамоаси устидан мутлақ ғалаба қозонди.

Турнир 52 кг  вазн тоифасидаги спортчилар жанги билан бошланди. Аброржон Қодиров  рақибига имкон бермасдан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи баҳсда, 60 кг вазнда Риодаги Олимпиада бронза совриндори Муроджон Ахмадалиев Ван Сена устидан 3:0 ҳисобда ғалаба қозонди.

Учинчи жангда 69 кг вазнда Олимпиада кумуш медали совриндори Шахрам Ғиёсов ҳам рақиби устидан 3:0 ҳисобда ғалаба қозонди.

81 кг вазн тоифасида Олимпиада кумуш медали совриндори Бектемир Меликузиев Цзябин Хуан устидан 4:0 ҳисобида ҳалаба қозонди.

91 кг вазн тоифасида бўлиб ўтган турнирнинг сўнгги жанг ҳам  Баходир Жалоловнинг хитойлик Хайпенгом Му устидан  қозонган ғалабаси билан тугади.

Эслатиб ўтамиз, The World Series Boxing или WSB — ярим профессионал Бокс Лигаси бўлиб AIBA халқаро ҳаваскор бокс федерацияси таркибига киради. Одатий ҳаваскор боксдан фарқи — спортчилар шлем ва майкасиз рингга чиқишлари керак.

Шунингдек ушбу лигада боксчиларга пул учун жанг ўтказишга ҳам рухсат берилган. Шунга қарамасдан бокснинг ушбу тури ярим ҳаваскор ҳисобланиб, Олимпиада ўйинлари таркибига киритилган.

Янгиликлар лентаси
0