Истиқбол кўчаси Нукус кўчасига уланмоқда

Oбуна бўлиш
Қурувчилар Истиқбол кўчаси Нукус кўчасига уланиш жойида йўл қурилиш ишларини бошлаб юборишди.

Бир неча йил олдин Истиқбол кўчасининг ушбу бўлаги автомобиллар учун ёпилиб, у ерда яшил ҳудуд ташкил қилинган эди.

Бугунги кунда шаҳар марказида автомобил қатнови интенсивлиги ошиб, йўлнинг ушбу бўлагини очишга талаб пайдо бўлди. Бу ерда автомобил ҳаракати қайта тикланганидан кейин шаҳар марказида автомобил қатнови осонлашади.

Шаҳар маъмуриятининг ушбу қарорини автомобилчилар хурсандчилик билан кутиб олишди. Кўпчилликнинг фикрига кўра йщлнинг ушбу бўлагини очиш шаҳар маркази ҳамда Қўйлик ва Фарғона бозорлари (Рисовый) томон  бўлган ҳаракатни анча осонлаштиради.

Шуни айтиб ўтиш керак-ки, Тошкентда олдин тўсиб қўйилган кўчалар бирин-кетин очилмоқда. Хусусан, Мустақиллик шоҳ кўчасининг Тамара Хоним ва Қори Ниёзий кўчалари билан кесишган жойида, Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов ва Бешёғоч кўчалари билан чорраҳаларида ҳам автомобил ҳаракати қайта тикланган.

Янгиликлар лентаси
0