ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Қорақалпоғистон республикасида жойлашган шаҳар ва туман ҳокимлари ўринбосарларига, хизмат фаолиятини амалга ошириш учун 47 та янги "Nexia-3" автомобиллари берилди, деб хабар қилмоқда Kruz.uz нашри.
Жумладан, Хўжайли ва Кегайли туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, барча шаҳар ва туманлар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари, саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари лавозимлари учун 47 та штат бирлиги ажратилган. Уларнинг брачасига «Nexia-3» автомашинаси ажратиб берилди.
Ўзбекистон Президентининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги махсус Қарори асосида Республика бўйлаб ҳоким ўринбосарларини автомашина билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Бир неча кун олдин Андижанда туман ҳокимлари ўринбосарларига 50та Nexia автомобиллари теригани ҳақида хабар берган эдик.